Буффон энди иккинчи

9 май,2017, 23:54 935

Буффон энди иккинчи

Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида бугун бўлиб ўтаётган “Ювентус” – “Монако” баҳси туринликлар дарвозабони Жанлуиджи Буффон учун еврокубоклардаги 150-ўйин бўлди.

Буффон 150 лик довонидан ўтган ўнинчи футболчи бўлди. Бу борада Икер Касильясга етадигани йўқ – 175 ўйин.

Италияликлар орасида эса еврокубокларда Буффонданда кўп ўйинни фақатгина Паоло Мальдини ўтказган – 174 та баҳс.

39 ёшли Буффон “Ювентус” либосида УEФА таснифидаи 114 та баҳсда майдонга тушган. Қолган 36 ўйинни эса “Парма” таркибида ўтказган.