Буффон қачон ўз келажаги борасида қарор қабул қилишини айтди

Яқиндагина "Ювентус"даги сўнгги учрашувини ўтказган дарвозабон Жанлуижи Буффон ўзининг келажаги борасида қачон аниқ қарорга келиши ҳақида айтиб ўтди.

“Барчаси ҳақида хотиржам ўйлаб олишим учун менга яна бир ҳафта керак. Чунки, 40 ёшда бирдан қарор қабул қилиш қийин”, - дейди Буффон.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Буффонга “Ливерпул”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!