Буффон собиқ жамоасини А Серияга қайтгани билан табриклади
“Ювентус” жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон собиқ клуби – “Парма”ни А Серияга қайтгани билан табриклади. 40 ёшли футболчи 1995–2001 йиллар давомижа “Парма” дарвозасини қўриқлаган.
“Буюк “Парма”, – деб ёзди италиялик посбон “Твиттер”даги саҳифасига.
“Парма” жорий мавсумда Б Серияда иккинчи ўринни эгаллади ва А Серияда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. “Фрозиноне” ҳам “Парма” сингари 72 очко тўплаганди, бироқ тўплар нисбати бўйича ёмонроқ натижа кўрсатди.
Аввалроқ “Эмполи” Италия А Сериясига қайтгани ҳақида хабар берилганди.
“Парма” 2015 йили банкрот деб эълон қилингач, тўртинчи дивизионга тушиб кетганди. Уч йил ичида жамоа юқори дивизионга қайтди.
Фикрлар