Буффон ва Игуаин Турин дербисини ўтказиб юбориши мумкин

6 май,2017, 13:00 320

Буффон ва Игуаин Турин дербисини ўтказиб юбориши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилано Аллегри "Монако"га қарши жавоб баҳси олдидан жамоанинг асосий дарвозабони Жанлуижи Буффонга дам беришга қарор қилди. Бундан кўриниб турибдики, Италия А Сериясининг 35-турида "Торино"га қарши Турин дербисида "кекса синьора" дарвозасини бразилиялик голкипер - Нето қўриқлайди.

Тарқатилган маълумотларга кўра, ушбу учрашувни шунингдек "Ювентус"нинг асосий ҳужумчиси Гонсало Игуаин ҳам ўтказиб юбориши мумкин. Унинг ўрнини эса Марио Манжукич эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ЕЧЛнинг ярим финал дастлабки баҳсида сафарда "Монако"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.