Буффон вазир бўлади?

Италиялик маданият ходими ва ёзувчи Витторио Сгарби унинг янги “Тикланиш” партияси сайловларда ғолиб чиқса, Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон мамлакат спорт вазири бўлишини айтиб ўтди.

“Агарда, биз ғалаба қозонсак, Буффон спорт вазири бўлади. Жанлуиджо барқарор инсон саналади ва тез орада фаолиятини якунлайди. У санъат ва сиёсатга қизиқади. Буффон бизнинг партиямиз илгари сурган ғояга қизиқиш билдирди.

У билан Триестдаги маданий кўргазмадаги учрашувимиз чоғида у бизни қўллаб-қувватлашини айтган эди”, – деб айтиб ўтди Сгабри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!