Буффондан сўнг Италиянинг яна 3 футболчиси термадаги фаолиятини якунлади

14 ноябрь,2017, 10:27 356

Буффондан сўнг Италиянинг яна 3 футболчиси термадаги фаолиятини якунлади

Италия терма жамоасининг бир қатор футболчилари халқаро фаолиятина якунлашганини эълон  қилишди. “Мовий гвардия” кеча ўз майдонида Швеция билан 0:0 ҳисобида дуранг  ўйнади ва икки ўйин натижасига кўра, ЖЧ йўлланмасидан мосуво бўлди.

Шу тариқа, 60 йил  ичида илк бор Италия мундиалсиз қолган баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Жанлуиджи Буффон терма жамоадан кетишини эълон қилган эди.

Тажрибали кипер Даниэле Де Росси, Андреа Бардзальи ҳамда Жоржо Кьеллинилар ҳам халқаро фаолиятини якунлашганини айтиб ўтди.