Бугун 9 нафар боксчимиз халқаро турнирда финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

6 октябрь,2017, 10:39 2083

Бугун 9 нафар боксчимиз халқаро турнирда финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида қозоқ бокс мактаби асосчиси Шокир Бультекул хотирасига бағишланган Х халқаро мусобақасида 10 нафар боксчимиздан 9 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу турнирда 15 га яқин давлат – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Мўғилистон, Қозоғистон, Беларусь, Польша, Финляндия, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Россиядан 200 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Кеча “Мангустау Арена”да бўлиб ўтган чорак финал жангларидан сўнг 10 нафар боксчимиздан 9 нафари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Бугун улар финал учун кечадиган жангларда рингга кўтарилишади.

7 октябрь куни эса турнирнинг ҳал қилувчи беллашувлари бўлиб ўтади.

Чорак финалда боксчиларимиз қуйидаги рақибларидан устун келишди.

49 кг Мироншоҳ Иброҳимов - Абай Эскуатов (Қозоғистон)

56 кг Отабек Холматов - Нигметолла Молдашев (Қозоғистон)

60 кг Муроджон Ахмадалиев - Меирболат Тоитов (Қозоғистон)

64 кг Элнур Абдураимов - Нурлихат Отепбергенов (Қозоғистон)

69 кг Маҳмуд Гаипов - Ильяс Адзинаев (Беларусь)

75 кг Исроил Мадримов - Руфат Ҳусейнов (Озарбойжон)

81 кг Мадияр Саидраҳимов - Амир Налгиев (Қозоғистон)

91 кг Санжар Турсунов - Николоз Бегадзе (Грузия)

+91 кг Баҳодир Жалолов - Нурболат Сермаҳанов (Қозоғистон). Энди Баҳодир ярим финалда арманистонлик Давид Чалоян билан куч синашади.

Шунингдек, 52 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фозилжон Абдумуродов Баккож Инаятуллаевга (Қозоғистон) имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган.

Боксчиларимизга омад тилаймиз.