Бугун “Бунёдкор”га қарши ўйинда “Шўртан”нинг 3 футболчиси ўйнай олмайди

31 май,2017, 14:39 194

Бугун “Бунёдкор”га қарши ўйинда “Шўртан”нинг 3 футболчиси ўйнай олмайди

 

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Шўртан” жамоалар ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсда “оқ бўрилар” сафида бир йўла уч футболчи ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

12-турда “Олмалиқ” жамоасига қарши учрашувда Жамол Отақулов, Элдор Бойматов ва Сардор Собирхўжаев жароҳат олишганди. Шу боис,  футболчилар бўлиб ўтадиган бугунги баҳсда жамоа руйхатидан ўрин олмади. 

Фахриддин Чориев.