Бугун ЕЧЛ ярим финалида “Атлетико” “Реал” билан баҳс олиб боради

2 май, 11:58 551

Бугун ЕЧЛ ярим финалида “Атлетико” “Реал” билан баҳс олиб боради

Бугун Европа катта футбол байрами. Сабаби “кўҳна қитъа”нинг энг нфузли мусобақаси бўлмиш Европа чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсда эса сўнгги йилларда бир неча марта нуфузли мусобақа финалида ўзаро тўқнаш келган Мадриднинг “Атлетико” ва “Реал” клублари финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади. Бироқ олдинда яна “Сантяго Бернабеу”даги жавоб ўйини ҳам бор.

ЕЧЛ 1/2 финал
02.05.2017
00:45 “Атлетико” – “Реал”


Бу жамоаларнинг энг катта тўқнашуви ЕЧЛ 2014/15 мавсумига тўғри келади, демак муболаға бўлмайди. Ўшанда Диего Симеоне шогирдлари сўнгги дақиқаларгача ғалаба сақлаб қола билмаган эди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Серхио Рамос ҳисобни тенглаштириб, жамоасининг бош совринни қўлга киритишида катта ёрдам берган эди.

ramos

Орадан яна бир мавсум ўтиб, жамоалар иккинчи марта мусобақа финалида тўқнаш келишди. Бироқ бу гал ҳам тажрибали “Реал” “Атлетико”ни доғда қолдириб, Симеоне орзуларини чиппакка чиқарди.

Аммо бу гал ҳаммаси бошқача бўлиши кутилмоқда. Сабаби “Атлетико” учун бу мавсумдаги ягона соврин. Улар аллақачон чемпионат ва кубок баҳсларида чемпионликни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берган.