Бугун Европада яна қайси терма жамоалар ЖЧ-2018га йўлланма олиши мумкин?

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Европада ЖЧ-2018 саралаши гуруҳ босқичидан ўрин олган тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Уларнинг натижалари билан ҳар куни танишиб боргансиз, албатта.

Бугун эса кўҳна қитъасининг саралаш гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги 9 учрашув ўтказилади.

Айни пайтда ЖЧ-2018 мезбони Россиядан ташқари жаҳон бўйича 16 мамлакат мундиал йўлланмасини нақд қилган. Улардан 7 таси Европа вакиллари.

Шунингдек, бугун ҳам Европада бир қатор учрашувлар кузатилади. Улар орасида Россияга борадиганлар сони яна ортади. Ҳозирча, “А” ва “В” гуруҳларида тўғридан-тўғри йўлланмани берувчи икки терма жамоа номи аниқ бўлиши қолди холос. Бу борада асосий давогар Франция. Чунки французлар сўнгги турни ўз уйларида Беларусга қарши ўтказади. Францияни таъқиб қилаётган Швеция эса  сафарда Голландия билан куч синашади. Қолаверса, голландияликлар ҳам 7 тўп фарқи билан ушбу баҳсда зафар қучишса, плей-оффга йўл олишлари мумкин.

“В” гуруҳида эса Швейцария 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса 24 очко билан Португалия бормоқда. Қизиқ томони шундаки, ҳал қилувчи ўйинда ушбу рақиблар ўзаро тўқнаш келади. Яъни, бугун Португалия – Швейцария беллашуви кузатилади. Агар Криштиану Роналду бошчилигидаги мезбонлар ҳар қандай ҳисобда меҳмонларни таслим этишса, ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади.

Қуйида бугунги бўладиган беллашувлар билан танишинг:

"A" гуруҳи

Франция – Беларусь

10 октябрь, 23.45, «Стад де Франс»

***

Люксембург – Болгария

10 октябрь, 23.45, «Жози Бартель»

***

Голландия – Швеция

10 октябрь, 23.45, «Амстердам Арена»

***

"B" гуруҳи

Венгрия – Фарер ороллари

10 октябрь, 23.45, «Групама-Арена»

***

Латвия – Андорра

10 октябрь, 23.45, «Сконто» стадиони

***

Португалия – Швейцария

10 октябрь, 23.45, «Эштадиу да Луш» стадиони

***

"H" гуруҳи

Греция – Гибралтар

10 октябрь, 23.45, «Георгиос Караискакис» стадиони

***

Бельгия – Кипр

10 октябрь, 23.45, «Король Бодуэн» стадиони

***

Эстония – Босния ва Герцеговина

10 октябрь, 23.45, «А Ле Кок Арена»

 

Изоҳ: Учрашув вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!