Бугун Фазлиддин Ғоибназаров АҚШда жанг қилади

20 май,2017, 09:31 2690

Бугун Фазлиддин Ғоибназаров АҚШда жанг қилади

 

Профессионал боксдаги фаолиятини ажойиб нокаут билан бошлаган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров бугун иккинчи жангини ўтказади.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги оламга машғур "Madison Square Garden" мажмуасида ташкил этилидиган профессионал бокс кечасида Фазлиддин Ғоибназаров америкалик Агустин Маурас билан куч синашади.

Агустин Маурас профессионал жангларда 2011 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. У ҳозиргача олтита ғалаба, учта нокаут, иккита мағлубият ва учта дуранг қайд этган.

Фазлиддин мезбон боксчига қарши саккиз раундлик рейтинг жангини ўтказади.

SPORTS.uz ахборот портали тажрибали боксчимизга ғалаба тилайди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.