Бугун “Фейеноорд” 18 йилдан сўнг яна Голландия чемпиони бўлиши мумкин

7 май,2017, 15:31 312

Бугун “Фейеноорд” 18 йилдан сўнг яна Голландия чемпиони бўлиши мумкин

“Фейеноорд” чемпионатни мувоффақиятли якунлаши учун бугун “Эксельсиор” клубини мағлубиятга учратиши керак.

Таъкидлаш керакки “Фейеноорд” 14 карра Голландия чемпиони ҳисобланади. Аммо, улар сўнгги марта 1998/199 йилги мавсумда чемпионликни тантана қилишган эди. Ўшанда “Фейеноорд” 80 очко жамғариб, иккинчи ўриндаги “Виллем II” жамоасини 15 очкога ортда қолдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Эксельсиор” ҳамда “Фейеноорд” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да старт олади.