Бугун Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси “Интер” билан, Гейнрихнинг жамоаси эса…

Бугун Европада Европа Лигаси 1-саралаш босқичининг илк ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби сафарда Босния ва Герцоговинанинг “Широки Бриег” жамоаси билан куч синашади.

Яқинда, Сербиянинг “Явор” жамоасидан “Младост Лучани” клуби сафига кўчиб ўтган Ҳусниддин Ғофуров эса бугун янги жамоаси сафида Бокунинг “Интер” жамоасига қарши кечадиган ўйинда дебюти қилиши мумкин бўлади.

Европа лигаси. 1-саралаш босқичи. Илк ўйин

23.30 “Младост Лучани” – “Интер”

23.30. “Широки Бриег” – “Ордабаси”.

Изоҳ: Ўйинлар бошланадиган вақт Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!