Бугун Испания Ла Лигаси старт олади

18 август,2017, 11:49 975

Бугун Испания Ла Лигаси старт олади

Бугун “кучли бешлик” сирасига кирувчи Испания Ла лигасида янги мавсумга старт берилади. 1-тур ўйинлари 4 кун ўтказилади.

Жумладан бугун икки ўйин бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Мадриднинг “Реал” жамоаси илк турда “Депортиво” майдонига сафар уюштиради.

“Барселона” эса ўз майдонида “Бетис”ни қабул қилса, “Атлетико” меҳмонда турнир дебютанти “Жирона”ни синовдан ўтказади.

Қуйида 1-тур анонси билан таништирамиз.

18 август (жума)

23.15 “Леганес” – “Депортиво”

01.15 “Валенсия” – “Лас-Пальмас”

19 август (шанба)

21.15 “Сельта” – “Реал Сосьедат”

23.15 “Жирона” – “Атлетико”

01.15 “Севилья” – “Эспаньол”

20 август (якшанба)

21.15 “Атлетик” – “Хетафе”

23.15 “Барселона” – “Бетис”

01.15 “Депортиво” – “Реал”

21 август (душанба)

23.15 “Леванте” – “Вильяреал”

01.00 “Малага” – “Эйбар”.