Бугун "Ливерпуль" Салахнинг трансфери бўйича сўнгги ишларни якунлайди

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Мухаммад Салахнинг “Ливерпул”га кўчиб ўтиши деярли аниқ бўлди. King Fut нашрининг хабар беришича, бугун “бўрилар” раҳбарияти Лондонда йиғилади ва мерсисайдликлар билан футболчининг трансфери борасида якуний ишларни амалга оширишади.

Таъкидлаш керакки, Рим шаҳри клуби 25 ёшли мисрлик футболчи учун “Ливерпул”дан 45 млн евро олади.

Эслатиб ўтамиз, Салах якунланган мавсум Италия А Сериясида жами 31 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!