Бугун "Локомотив" "Олмалиқ" билан ўртоқлик ўйини ўтказади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасига “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани боис "темирйўлчилар"нинг 19-тур доирасидаги учрашуви қолдирилган эди.

Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида “темирйўлчилар” жамоаси ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. “Локомотив”га ўртоқлик ўйинида “Олмалиқ” жамоаси рақиблик қилади.

Ўртоқлик ўйини бугун бўлиб ўтади, дея маълумот берди “Локомотив” матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!