Бугун “Локомотив”га бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмайди

20 июнь,2017, 14:04 187

Бугун “Локомотив”га бир қатор етакчилар ёрдам бера олишмайди


Бугун “Локомотив” миллий чемпионатимиз 14-тур ўйинлари доирасида “Динамо”га қарши баҳс олиб боради.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувда "темирйўлчилар"га бир қатор етакчи футболчилар ёрдам бера олишмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Диёр Туропов, Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаевда жароҳат бор эканлиги сабаб ушбу футболчилар бугунги баҳсни ўтказиб юборишади.

Қолаверса, сариқ карточкалари тўпланиб қолгани учун Жалолиддин Машарипов ҳам “Динамо”га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Динамо” қарама-қаршилиги соат 19:00да “Локомотив” стадионида старт олади.