Бугун ММА бўйича Ўзбекистон кубоги старт олади

Бугун 16 декабрь куни Тошкентдаги “Жангоҳ” спорт аренасида ММА бўйича 18 ёшдан юқори ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари старт олади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси, Ўзбекистон республикаси шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки кунида иштирокчилар рўйхатдан ўтишади ва вазн тортиш маросимида иштирок этишади.

Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар 56,7 кг, 61,2 кг, 65,8 кг, 70,3 кг, 77,1 кг, 84 кг, 93 кг, +93 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Беллашувлар Олимпия тизимида олиб борилади ва 3 дақиқадан 2 раунд давом этади.

Асосий баҳслар эртага 17 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!