258 0

Айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг саралаш баҳслари давом  этмоқда. Бугун ушбу турнирда нафар ҳамюримиз кортга чиқади

Ўзбекистонлик теннисчи Саидаъло Саидкаримов украиналик Артём Вашешниковга қарши иккинчи  саралаш босқичи доирасида кортга чиқади.

Хумоюн Султонов эса иккинчи давра баҳснини ўтказади. Унга мезбонлар вакили Яраслав Шила рақиблик қилади.

Шунингдек, вакилларимиз жуфтлик баҳсларида ҳам ўз кучларини синаб кўришади. Шониғмат Шофайзиев грузиялик Георге Цевадзе билан дуэт ҳосил қилиб, Алекс Кантер/Николас Морено дуэтига қарши баҳс юритади.

Хумоюн Султонов эса яна бир юртдошимиз Шаробиддин Абзалов билан дуэт ҳосил қилиб, россиялик Маркос Каловелонис/Денис Мацукевичларга қарши кортга тушади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98