Бугун “Насаф” мухлислари Олмалиққа ташриф буюришади

7 апрель, 11:20 225

Бугун “Насаф” мухлислари Олмалиққа ташриф буюришади

 

“Насаф” жамоасининг ашаддий мухлислари бугун Олмалиққа ташриф буюришади. Жамоани ҳар ўйинда бевосита стадионга ташриф буюриб, қизғин қўллаб-қувватлаётган қаршилик футбол ишқибозлари бугун Олмалиқ шаҳрига ташриф буюришади.

Бугун эрта тонгда улар йўлга чиқишган мухлислар, учрашувга ташриф буюришади ва “аждарлар”га ўйин давомида мадад бўлишади.

Эътиборли томони, Ўктам Узоқов етакчилигидаги мухлислар клуби “Олмалиқ” жамоаси мухлислар клуби билан ҳам яқин ҳамкорликни йўлга қўйишган. Улар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабат кўп йиллардан бери шаклланиб келмоқда.

Бугун шубҳасиз, Олмалиқда қизиқарли, мухлисбоп учрашув бўлади.