Бугун Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида “Яньбянь Фуде” билан ўйнайди

Бугун Хитой Суперлигасининг 2-тур учрашувларига старт берилади. 65 минг томошабинга мўлжалланган “Шанхай стэдиум”да ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби  “Яньбянь Фуде” жамоасига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Андреа Виллаш-Боаш бошчилигидаги шанхайликлар мусобақанинг 1-туридан сўнг жадвалда пешқадамлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 16:35да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!