Бугун Олий Лигада 9-тур учрашувлари давом эттирилади

6 май, 11:09 385

Бугун Олий Лигада 9-тур учрашувлари давом эттирилади


Бугун Олий Лига 9-тур баҳслари давом эттирилади. Тур доирасида олтита учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Турнинг илк учрашувида “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан 1:1 ҳисобида натижа қайд этиб, муроса йўлини танлаган бўлса, Наманганда “Навбаҳор” амалдаги чемпион “Локомотив” билан жанговар дурангга имзо чекди. 2:2.

Бугунги баҳсларни “Обод” – “Қизилкум” ҳамда “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувлари бошлаб, берса, турнинг сўнгги учрашувида “Олмалиқ” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилади ва мазкур баҳс билан турга якун ясалади.

Олий Лига 9-тур
06.05.2017

17:00 “Обод” (Тошкент) – “Қизилкум” (Навоий)

17:00 “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Пахтакор” (Тошкент)

18:00 “Сўғдиёна” (Жиззах) – “Машъал” (Муборак)

18:00 “Бухоро” (Бухоро) – “Шўртан” (Ғузор)

18:00 “Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)

18:30 “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Динамо” (Самарқанд)

Айни дамда “Локомотив” 19 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, “Қўқон-1912” (17 очко) ва “Навбаҳор” (15 очко) кучли учликда бормоқда.