Бугун «Олмалиқ» «Сибирь» клуби билан куч синашади | Таркиблар маълум


Хабарингиз бор, Олий лига вакили “Олмалиқ” клуби шу Анталияда мавсум-олди йиғин ўтказмоқда. Бугун улар ўқув-йиғини давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Олмалиқликларнинг бу галги рақиби Россия биринчи дивизиони иштирокчиси “Сибирь" жамоаси ҳисобланади.

Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да Анталиядаги ”Миракл” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бироз аввал эса, “Олмалиқ” клубининг “Сибирь”га қарши учрашувда майдонга тушадиган таркиби маълум қилинди.

"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Момчило Дулович, Ислом Иномов, Алтимурот Аннадурдиев, Дилшод Жўраев, Игорь Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захира: Хуршид Ходжаев, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматилло Бердимуродов, Муҳаммад Исаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Шоҳназар Норбеков, Мурод Ражабов, Дониёр Усмонов, Виктор Клишин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!