Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мьянмага қарши майдонга тушади

 

Таиландда "M-150 Cup" мусобақаси давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақадаги иштирокини Мьянма U-23 терма жамоасига қарши кечадиган ўйин билан бошлайди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа кеча ўйин олди машғулотини ўтказди. Бугун тонг футболчилар учун енгил чигалёзди машқлари билан бошланди. Пешиндан сўнг футболчиларга ўйин олди кўрсатмаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги дастлабки баҳсда Вьетнам терма жамоаси Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўзбекистон U-23 - Мьянма U-23 учрашуви Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!