Бугун Қаршида кимлар гиламга чиқади?

16 март, 10:50 377

Бугун Қаршида кимлар гиламга чиқади?


Қарши шаҳрида давом этаётган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати учинчи кунги беллашувларида эркаклар ўртасида 90, 100 ва +100 кг.ларда 100 нафардан ортиқ курашчилар ғолиблик учун гиламга тушишади.

Улар орасида 90 кгда жаҳон чемпионати совриндори Руслан Болтаев, бир неча бора Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби Шуҳрат Арслонов, Элбек Мусаев ғолиблик учун асосий номзод сифатида қаралмоқда.

kurash

+100 кгдан жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов, Жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Каримов, жаҳон чемпионати совриндори, халқаро турнирлар ғолиби Зафар Бўриев иштироки мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.