Бугун Қўқонда яна бир тарихий кун
Жорий йилда ўзбек футболининг ватани бўлмиш Қўқонда тарихий воқеалар кўп бўлди. Хусусан, “Қўқон-1912” клуби қошида футзал ва аёллар жамоалари ташкил этилди. Қолаверса, Қўқондаги “Марказий” стадион гўзал қиёфага келди.
Бугун Қўқон футболида яна бир тарихий сана – бугун “Қўқон-1912” аёллар жамоаси Ўзбекистон чемпионати доирасидаги ўзининг биринчи уй учрашувини ўтказади. Бу ҳадқа "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун Мирсаид Миролимов шогирдлари мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири – “Андижанка”ка қарши майдонга тушади.
Учрашув Учкўприк туманидаги “Марказий” стадионда соат 16:00 да бошланади. Бундан олдин эса аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатининг очилиш маросими ўтказилади.
Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати. 3-тур
“Қўқон-1912” – “Андижанка”
Ҳакамлар: Г.Жўраев (Наманган), Э.Турсунов (Наманган), И.Носиров (Наманган), Ш.Аъшамов (Фарғона).
Назоратчи – Ш.Бозоров (Наманган).
Комиссар – М.Садик-Ахунов.
Фикрлар