Бугун Россия премьер-лигасида ўзбек дербиси бўлади(ми)?

248

Бугун Россия премьер-лигасида ўзбек дербиси бўлади(ми)?

Бугун Россия премьер-лигасининг 20-турида "Тосно" клуби ўз майдонида Москванинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. 

Эътиборлиси, ҳар иккала жамоада ҳам ўзбекистонлик футболчилар тўп суришади. Вагиз Галиулин "Тосно" шарафини ҳимоя қилса, Виталий Денисов "Локомотив" аъзоси ҳисобланади. Агар, иккала жамоа мураббийлари ҳамюртларимизга ишонч билдиришса, биз бугун ўзбекистонлик футболчилар ўртасида ажойиб қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Санкт-Петербургдаги "Петровский"стадионида бошланади.