Бугун Шахрам, Бектемир, Элнур ҳамда Жасурбек жанг қилади

2 май,2017, 08:30 2285

Бугун Шахрам, Бектемир, Элнур ҳамда Жасурбек жанг қилади

Кетма-кет ғалабалар билан ўзбекистонлик бокс ихлосмандларига қувонч бахш этаётган Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Осиё чемпионатидаги ўз юришларини давом эттиради.

Ўзбекистон Спорт Мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу чемпионатнинг бугунги баҳслари соат 12:00 да старт олади. Дастлаб 40 нафар боксчи чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Шундан сўнг, аренада танаффус эълон қилинади ҳамда соат 18:00 дан бошлаб навбатдаги 15 та жанг бўлиб ўтади.

Эътиборли жиҳати,бугун 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Дастлаб 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов соат тахминан 13:50 дан бошлаб (куннинг 8-жанг) филиппинлик Жеймс Палистега қарши жанг олиб боради.

Ушбу жангдан сўнг, терма жамоамизнинг яна бир вакили Шахрам Ғиёсов 69 кг вазнда доирасида иорданиялик Зиёд Эашаш билан чорак финал остонасида жанг қилади (куннинг 9-жанг).

Шахрам Ғиёсов иштирокидаги жанг якунига етгач томошабинлар бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган боксчилар иштирокидаги 3 та баҳсни кузатадилар. Ва ушбу жанглардан сўнг, рингга Бектемир Мелиқўзиев чиқиб келади (куннинг 13-жанг). Боксчимиз ўзининг «темир» зарбалари билан эронлик Амин Зядига «мастер-класс» ўтиб беришини тахмин қилиш қийин эмас.

18:00 дан бошлаб эса, Жасурбек Латипов (52 кг) Қирғизистон терма жамоаси вакили Азат Усеналиевга билан кураш олиб боради (куннинг 21-жанг).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётганнатижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олибборишмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Бокс бўйича Осиё чемпионати

Бугунги жанглар рўйхати