Бугун Тимур Кападзе хайрлашув учрашувини ўтказади

Ўзбек футболининг энг номдор футболчиларидан бири, мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119та учрашув ўтказган Тимур Кападзе 2017 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясайди.

“Локомотив” клуби сардори сифатида ўйнаб келаётган асли фарғоналик ушбу футболчи фаолиятини “Нефтчи”да бошлаган. Сўнгра “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон Юнайтед” (Ж. Корея), “Шаржа” (БАА) ҳамда “Актобе” (Қозоғистон) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

36 ёшли маҳорат соҳиби шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпиони (12 марта), Ўзбекистон кубоги соҳиби (9 марта), Қозоғистон чемпиони унвонларига эга чиққан. Шунингдек, миллий терма жамоамиз сафида узоқ йиллар мобайнида барқарор ўйин намойиш этган.

4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини Тимур Кападзе учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳсдир.

Қайд этиш жоизки, Тимур Кападзе ортда қолган мавсум олий лигада 21та учрашувда майдонга тушиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!