Бугун Тошкентда водий «дерби»си бўлади

"Қўқон-1912" футболчилари Чирчиқ шаҳрида иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда. Жамоанинг Сербиялик ҳужумчиси Филип Райевац ҳам машғулотларга қўшилган. 

Бугун жамоа ўзининг навбатдаги назорат ўйинини ўтказади. Рақиб эса Фарғона вилоятининг Олий лигадаги яна бир вакили бўлган Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлади. Ўзига хос «дерби» Тошкентдаги «Бунёдкор» академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.Учрашув соат 18-00 да бошланади. 

Бугунги баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари А Мерзляков, М Ҳолмуҳаммедов ҳамда С Бердиевлар , терма жамоа йиғини боис иштирок этишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!