Бугун Хитойда “ўзбек дербиси” ёхуд Аҳмедов - Исмоилов қарама-қаршилиги

 

Хабарингиз бор, Хитой чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 аъзоси фаолият олиб боради. Улар Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Игор Кримец.

Кечадан бошлаб Хитой чемпионатига старт берилади. Эътиборлиси, ушбу биринчиликнинг дастлабки турида “Шанхай СИПГ” ўз майдонида “Чанчун Ятай”ни қабул қилади. Миллий терма жамоамиз сардори шанхайликлар шарафини ҳимоя қилса, Анзур Исмоилов “Чанчун Ятай”да фаолият олиб боради. Мазкур беллашув бугун Тошкент вақти билан 16:35да бошланади.

Игор Кримец жамоаси “Беижинг Гуан” эса 5 март куни сафарда “Гуанжоу Эвергранд” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!