Бугун барча боксчиларимиз рингга кўтарилади. Жангларнинг бошланиш вақти маълум

3 май,2017, 07:30 4652

Бугун барча боксчиларимиз рингга кўтарилади. Жангларнинг бошланиш вақти маълум

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал жангларига старт берилади. Эрталабки дастурдаги баҳсларни ҳамюртимиз Муроджон Ахмадалиев бутанлик Нима Доржига қарши жанг билан бошлаб беради. Бу жанг соат 11.00 дан бошлаб "Facebook"даги ушбу саҳифада жонли намойиш этилади.

Яна бир ҳамюртимиз Санжар Турсунов эса чорак финалдаги юришини Қозоғистон вакили Василий Левитга қарши жанг билан давом эттиради. Ушбу жанг тахминан 12.00 дан бошлаб эфирга узатилади.

2016 йилда Жаҳоннинг энг яхши боксчиси дея қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 14.00 да қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши рингга чиқади.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг бугунги жанглари вақти қуйидагича.

11:00. Муроджон Ахмадалиев – Нима Доржи (Бутан)

12:00. Санжар Турсунов – Василий Левит (Қозоғистон)

14:00. Ҳасанбой Дўсматов – Жамарт Ержан (Қозоғистон)

15:40. Элнур Абдураимов – Фарранд Папендан (Индонезия)

16:10. Иқболжон Холдоров – Фун-Мин Пан (Хитой Тайпейи)

17:20. Исроил Мадримов – Эумир Марциал (Филиппин)

19:00. Жасурбек Латипов – Квиндер Бишт (Ҳиндистон)

20:00. Шахрам Ғиёсов – Сенҳён Ли (Жанубий Корея)

20:40. Бектемир Мелиқўзиев – Шаббас Негматуллоев (Тожикистон)

22:00. Баходир Жалолов – Доҳён Ким (Жанубий Корея)

 

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришади.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.