Бугун беш нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

7 май, 05:54 4186

Бугун беш нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги финал жанглари ўтказилади. Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган ушбу қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этаётган ҳамюртларимиз юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келмоқда.

Кеча тўрт нафар боксчиларимиз финал жангларида ғалаба қозониб, олтин медаль билан тақдирланган бўлса, бугун яна беш нафар боксчимиз олтин медалларга давогарлик қилади.

Бокс бўйича Осиё чемпионати бугунги ўтказиладиган финал жанглари

Кундузги дастур

Вазн тоифаси: 49 кг. Жангнинг бошланиш вақти: 14:30.

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ган-Эрдене Ганкхуяг (Мўғулистон)


Вазн тоифаси: 52 кг. Жангнинг бошланиш вақти: 15:15.

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Инкю Ким (Жанубий Корея)


Вазн тоифаси: 64 кг. Жангнинг бошланиш вақти: 16:00.

Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)


Кечки дастур

Вазн тоифаси: 69 кг. Жангнинг бошланиш вақти: 18:30.

Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Аблайхон Жуссупов (Қозоғистон)


Вазн тоифаси: +91 кг. Жангнинг бошланиш вақти: 19:15

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камишбек Кункабабаев