Бугун бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2016га старт берилади

  • 17 ноябрь, 2016, 09:45
  • 0
  • Бокс

Бугун 17 ноябрь куни Санкт-Петербургда (Россия) бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, мазкур дунё биринчилигида жаҳоннинг 110 давлатидан 500 нафар ёш боксчилари ғолиблик учун рингга кўтариладилар.

Бугун турнирнинг очилиш маросимидан сўнг илк саралаш жангларига старт берилади. Дастлабки жангларда -49 кг. ва +91 кг. вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтариладилар.

Ушбу вазн тоифаларида юртимиз шарафини Нуржан Сериков (49 кг) ва Абдулла Худорганов (+91 кг) ҳимоя қиладилар.

>>> Терма жамоамиз тўлиқ таркиби

Санкт-Петербургда ташкил этилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2016 AIBA учун икки юбилей мусобақаси ҳамдир. AIBA Youth World Boxing Championship бу йил 20-марта ўтказилибгина қолмай, Халқаро ассоциация ўзининг 70 йиллигини ҳам нишонламоқда.

Бундан ташқари 1989 йилдан бери илк марта Россия ушбу мусобақани яна ўзида қабул қилмоқда.

Мусобақалар 26 ноябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!