Бугун дзюдочиларимизнинг натижалари қандай?

Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берадиган Осиё ва Океания чемпионати давом этмоқда.

Бугун ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов, -66 кгда Адизжон Туймуродов, -73 кгда Феруз Сайидов, -81 кгда Шоҳруз Тошев, -90 кгда Шуҳрат Бобоев ҳамда +100 кг вазн тоифасида Ширин Шариповларюртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун татамига тушишди. 

Юртдошларимиз Шерзод Намозов, Феруз Саидов ҳамда Шуҳрат Бобоевлар ўз вазн тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритиб олтин медальга сазовор бўлдилар.Ширин Шарипов эса кумуш медальни қўлга киритди. Бронзага эса Адизжон Тўймуродов,Шоҳруз Тошев Ахлиддин Умаров эгалик қилишди.

                                                                                                                                               Шахзода АБДУЛЛАЕВА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!