Бугун финал! "Барселона" - "Севилья". Таҳминий таркиблар

Бугун Испанияда катта футбол оқшоми. Боиси, айнан бугун мамлакат кубоги финали учун баҳс ўтказилади. Мадриддаги муҳташам “Ванда Метропалитано” стадионида кечадиган ҳал қилувчи ўйинда “Барселона” ва “Севилья” ўзаро куч синашишади.

Қуйида ушбу жамоаларнинг бугун майдонга тушиши мумкин бўлган тахминий таркибларини ҳавола этамиз:

"Барселона"  –  "Севилья"

Стадион: "Ванда Метрополитано" (Мадрид)

Бошланиш вақти: 00:30

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано

“Барселона”: Силлессен, Серхи Роберто, Пике, Умтити, Жорди Альба, Ракитич, Бумкетс, Иньеста, Коутиньо, Месси, Суарес

“Севилья”: Давид Сориа, Хесус Навас, Меркадо, Лангле, Эскудеро, Банега, Н’Зонзи, Нолито, Франко Васкес, Сарабиа, Бен-Йеддер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!