Бугун финал олдидан матбуот анжумани ва расмий машғулот бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 4 декабрь куни соат 15:00да "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финалда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби - "Локомотив" “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб боради.

Бугун учрашув олдидан “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.Соат 15:30да журналистларнинг саволларига Андрей Микляев ҳамда Тимур Кападзе жавоб беришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Соат 16:00да эса "Локомотив" жамоаси финал ўтадиган стадионда ўйинолди расмий машғулоти ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!