Бугун футбол: “Насаф” – “Пахтакор”

30 май, 09:14 233

Бугун футбол: “Насаф” – “Пахтакор”

 

Бугун “Насаф” Ғузорда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан баҳс юритади. Ўзбекистон Кубоги-2017 нимчорак финалининг жавоб учрашуви “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:30 да бошланади.

Датлабки учрашувда  3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритган “аждарлар” бугун чорак фианл йўлланмасини нақд қилишлари мумкин. Аммо “шерлар” ҳам Қаршига шунчаки ташриф буюришмаганларини исбот қилишга уринишлари турган гап. Ўз тарихида 11 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиблари – “Пахтакор”,  ҳали таслим бўлгани йўқ.

Мазкур жамоалар бунгача 2013 йили кубок баҳсларининг ярим финалида туқнаш келишган. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 0:0, Қаршида бўлиб ўтган жавоб ўйинида жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финалга йўлланма олган.

Бир сўз билан атйганда, бу жамоалар ўртасидаги ҳар қандай учрашув кескин ва муросасиз бўлиб ўтган. Футбол ишқибозлари  бугун ҳам ана шундай учрашувга гувоҳ бўлишлари турган гап.

Бугунги учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар бошқариб боришади. Ҳакамлар ишини Рашид Айтеков назорат қилади.