Бугун футбол. "Насаф" - "Динамо"

Бугун Қаршидаги “Марказий” стадионда олий лига 25-тури доирасидаги “Насаф” - “Динамо” учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади, дея "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда.


УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ

 

ЎзПФЛ 25-тур

“Насаф” (Қарши) – “Динамо” (Самарқанд)

20.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошк.вил.) Султонмурод Улфатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

 

“Насаф” ҳамда “Динамо” жамоалари бугун олий лигадаги ўзаро 38-учрашувида майдонга тушишади. Бунгача жамоалар 37 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 52:35га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Қаршида бўлиб ўтган 18 учрашувнинг 13тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 2 учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган 3 учрашувда кучлар тенг келган.

“Динамо” сўнгги бор 2011 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. “Насаф” олти учрашувки, чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттириб келмоқда.

Бугунги учрашувда "Насаф"га Игорь Голбан ва Фарруҳ Сайфиевлар ёрдам бера олишмайди. Албатта бу жиддий йўқотиш ҳисобланади. Бу футболчиларни сариқ карточкалари сони тўрттага етган.

Бугун футбол ишқибозлари мазкур жамоалар иштирокидаги қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари аниқ. Жамоалар турнир жадвалида қандай ўринда боришларига қарамасдан доимо майдонда муросасиз бўлишган. Бугун ҳам шундай баҳс бўлиши аниқ.

Шундай экан, “Насаф” – “Динамо” учрашувига марҳамат қилинг! “Марказий” стадион сизга мунтазир!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!