Бугун футбол. “Насаф” Ғузорда “Нефтчи”ни қабул қилади

6 май,2017, 11:14 354

Бугун футбол. “Насаф” Ғузорда “Нефтчи”ни қабул қилади

 

Бугун олий лига 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, “Насаф” Ғузорда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Учрашув “Ғузор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади. Қуйида бугунги учрашувнинг расмийлари билан танишинг.

ЎзПФЛ, 9-тур

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)

06.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30да

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Фарух Ярмухамедов, Баходир Бахромов (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Артём  Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов

Бугун жамоалар олий лигадаги ўзаро 41-учрашувда майдонга тушишади. Бунгача улар миллий чемпионатимизда 40 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 16 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жамоамиз томонида - 53:49.

Жамоалар Қаршида ўзаро 20 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 13 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 55та гол киритилган. Тўплар нисбати 36:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида. “Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган.

“Насаф” ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрди. Бугун мухлислар қизиқарли ва мазмунли ўйин гувоҳига айланишлари аниқ.