Бугун футбол. “Шўртан” – “Насаф”

 

Бугун Ғузорда Қашқадарё вилоятининг икки номдор жамоаси ўзаро баҳс юритади. Учрашув дерби мақомига эга. Бугунги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг Ғузорда ўтказилган 11та учрашувидаги натижалари бўйича кичик устунлик “Насаф” томонида бўлиб турибди. “Насаф” шу пайтгача Ғузорда ўтказилган учрашувларда 6 марта ғалаба қозонган. “Шўртан” эса 5 марта ғалабага эришган. Шуниси қизиқки, ҳали бирон марта Ғузорда дуранг натижа қайд этилмаган. “Оқ бўрилар” сўнгги марта 2011 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамиз устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Ғузорда ўтказилган 11та учрашувда жами дарвозаларга 35та тўп киритилган. Тўплар нисбати 15-20, бунда ҳам устунлик жамоамиз томонида. Ғузорда ўтказилган икки учрашувда “Шўртан” футболчилари гол ура олишмаган. Жамоамиз футболчилари ҳам икки учрашувда Ғузордан голсиз қайтишган.

Ғузордаги охирги ўзаро ўтказилган 4 учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)

15.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Набийжон Рўзимов (Тошкент)

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!