Бугун футбол! Ёшартирилган Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши баҳслашади

 

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги «Озодий» стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Карлуш Кейруш жамоасига қарши кечадиган ўйинда терма жамоамиз легионерлар хизматидан фойдаланмайди. Теҳронга фақат миллий чемпионатимизда тўп сураётган ёш футболчилар олиб кетилган. Қуйида улар билан танишинг: 

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф» 
Эргашев Ботирали – «Навбахор» 
Давронов Раҳимжон – «Машъал»

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор» 
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи» 
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912» 
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор» 
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф» 
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор» 
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург» 
Сидоров Андрей – «Қизилқум»

ЖЧ-2018 иштирокчиси ҳисобланган Эронга қарши учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади. Ўйин “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!