Бугун футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтади

3 апрель, 12:00 275

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтади

 

Бугун, 3 мартда футзал бўйича XXI Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Тошкентнинг "Ардус" ва Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоалари ўзаро ғолиблик учун беллашадилар.

Бугунги финал қарама-қаршилиги 18:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида старт олади. Учрашув Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Барча мухлисларни "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз. Аренага кириш бепул.