Бугун ғолиб аниқланади

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича Аллёр теннис уюшмаси мусобақалари тақвимига киритилган "ALYA WTA Malaysian Open - 2017" халқаро турнирда финал учрашуви иштирокчилари аниқланди.

Биринчи ярим финалда австралиялик Эшли Барти хитойлик Хань Синьюнь устидан 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Иккинчи учрашувда эса япониялик Нао Хибино Польшалик Магда Линетт га қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган баҳсда 2:6, 6:4, 6:4 ҳисобида япон теннисчиси муваффақиятга эришди.

Бош соврин учун бўладиган финалда Нао Хибино ва Эшли Барти ўзаро рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!