Бугун икки боксчимиз Москвада рингга чиқади

 

Москвада ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида 13 та жанг ўтказилади. Шулардан иккитасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари рейтинг жангларини ўтказади.

Ҳамюртимиз Муҳриддин Абдуллаев дебют жангини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. У дастлабки учрашувида россиялик Сергей Дудинский билан рақобатлашади. Рақиб профессионал рингдаги ягона учрашувини 2011 йилда Германияда ўтказиб, ғалабага эришган. Сергей шундан сўнг рингга чиқамаган.

Муҳриддин ва Сергей ўртасидаги жанг тўрт раунд қилиб белгиланган.

Яна бир ҳамюртимиз Иззат Иброҳимов фаолиятидаги 15 жангини ўтказади. У россиялик боксчи Имам Бацаев билан беллашади.

Иззат шу кунга қадар атиги икки маротаба ғалабага эришган ва қолган жангларда мағлубиятини тан олган. Унинг рақиби иккита жангда биттадан дуранг ва мағлубият қайд этган.

Омади чопмаётган бу боксчилар олти раундлик рейтинг жангида куч синашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!