Бугун икки нафар профессионал боксчимиз рингга чиқади

  • 18 апрель, 2018, 12:00
  • 0
  • Бокс

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича жанглар бўлиб ўтади. Мазкур бокс кечасида икки нафар боксчимиз рингга чиқишади.

Бугун жами 12 та тўқнашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шулардан бирида 79,4 кг вазнда Набижон Исмонов шогирди Жалолиддин Ўктамов (2-0-0, КО2) куч синашади. Унда мазкур тўқнашувда россиялик Денис Хаматов (1-0-0) рақиблик қилади. Бу ҳамюртимиз учун профессионал рингдаги учинчи жанг бўлади. У олдинги иккита қарама-қаршиликни муддатидан олдин нокаут билан якунлаган. Бугунги беллашув 4 раунд бўлади.

Шунингдек, Зуфар Сулаймонов қўл остида машғулотлар олиб бораётган Мақсуд Жумаев ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бокс кечаси Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!