Бугун олий лига 15-турининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтади

25 июнь,2017, 12:26 306

Бугун олий лига 15-турининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтади

 

Хабарингиз бор, кеча олий лига 15-тур ўйинларига старт берилганди. Унда “Обод” ўз майдонида “Пахтакор” билан куч синашди. Мазкур беллашувда “шерлар” сафардан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Бугун эса биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган 7 ўйин бўлиб ўтади.

Қуйида ушбу баҳслар билан танишишингиз мумкин.

18:15. “Динамо” – “Машъал”

18:30. “Нефтчи” – “Металлург”

19:00. “Қизилқум” – “Шўртан”

19:00. “Насаф” – “Навбаҳор”

19:00. “Олмалиқ” – “Қўқон-1912”

19:00. “Сўғдиёна” – “Бухоро”

19:00. “Бунёдкор” – “Локомотив”