Бугун учинчи ўрин учун, эртага эса финал баҳсларига старт берилади

19 апрель, 13:39 252

Бугун учинчи ўрин учун, эртага эса финал баҳсларига старт берилади

 

Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионати учинчи ўрин учун беллашувларига старт берилади. Бронза медалларини қўлга киритиш мақсадида Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Учрашув 15:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Эртага эса миллий чемпионатимизнинг финал ўйинларига старт берилади. Бош соврин учун амалдаги чемпион "Олмалиқ" ва "Ардус" жамоалари ўзаро беллашадилар. Қуйида учинчи ўрин учун ва финал ўйинларининг тўлиқ тақвимини келтириб ўтамиз.

Олий лига
Учинчи ўрин учун
19.04.2017

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

20.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"

Финал 

18:00. "Олмалиқ" - "Ардус"

21.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

Финал 

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

22.04.2017
Финал

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионатимизнинг плей-офф ўйинлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади.

Барча футзал ишқибозларини "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этамиз. Аренага кириш бепул. Мамлакатимизнинг 2016-2017 йилги мавсумида ким чемпион бўлишини кўрмоқчимисиз? "Олмалиқ" кетма-кет учинчи марта олтин медалларга эга чиқадими ёки "Ардус" учинчи йил деганда олмалиқликларни финалда тўхтатадими? Буларнинг барига ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлишни истасангиз "Ўзбекистон" спорт мажмуасига марҳамат қилинг!