Бугун учинчи ўрин учун ва финал баҳси ўтказилади

20 апрель, 11:45 256

Бугун учинчи ўрин учун ва финал баҳси ўтказилади

 

Мамлакатимизда футзал бўйича 2016-2017 йилги мавсумнинг ҳал қилувчи палласига ҳам етиб келдик. Кеча учинчи ўрин учун биринчи кун ўйини ўтказилган эди. Бу ҳақда хабар берган эдик. Бугун XXI Ўзбекистон чемпионати финал сериясига старт берилади. Унда амалдаги чемпион Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоаси ва 6 карра чемпион Тошкентнинг "Ардус" клуби ўзаро беллашадилар. Учрашув 18:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Аренага кириш бепул. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун, шунингдек учинчи ўрин учун иккинчи кун ўйини ҳам ўтказилади. Ушбу баҳсга 15:00да старт берилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф учрашувлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади.

Олий лига

20.04.2017

Учинчи ўрин учун

15:00. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"

Финал

18:00. "Олмалиқ" - "Ардус"