Бугунги “Эль-Классико”нинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Ҳозиргина Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубоги жавоб баҳсида “Реал” хамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда Зинедин Зидан бошқарувидаги “Реал” Асенсио хамда Бенземаларнинг голлари сабаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёдингизда бўлса, “Камп Ноу”да ўтган илк баҳсда “Реал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, “Реал” 2017 йилги Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Мусобақа ташкилотчилари бугунги баҳснинг энг яхши футболчиси сифатида  мадридликлар ҳужумчиси Карим Бенземани танлашди. Франциялик футболчи жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди ва ўзининг тезкор ҳаракатлари билан қолганлардан ажралиб турди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!